Ўзбекистондаги бухгалтерлар учун

Бухгалтер учун автоматик текширув тизими

Банк кўчирмаси билан фактура рўйхатини юкланг — тизим ҳар бир контрагент бўйича рақамларни солиштиради ва фарқ борларини ажратиб беради.

Қўлда бир неча кун кетадиган иш бир неча сонияда.

Тизим тўланган пул билан келган фактурани контрагент кесимида солиштиради ва фарқ борларини ажратиб кўрсатади.

Карта сўралмайди. 1 ноябргача корхона сони чексиз, сверка ҳам чексиз.

Тўланган / тушган пулбанк кўчирмасидан
Келган / ёзилган фактураЭ-фактурадан
Фарқ бор — иш қилиш керакфактура сўраш ёки ёзиш
Қарзпул ёки фактура етишмайди
moslik.uz · сверка

1,37 млрд

сўм айланмада синовдан ўтган

58

та автомат текширув, ҳар ўзгаришдан кейин

6

та ҳақиқий банк файли — эталон тўплам

Ойлик сверка — икки хил кун

Ҳақиқий синовда: 1,37 млрд сўм айланма, 152 ўтказма, 159 фактура, 35 контрагент.

Қўлда

бир неча кун

  • ·Иккита Excel'ни ёнма-ён очиб, кўз билан солиштириш
  • ·Битта контрагент бир нечта ном билан ёзилган — қўлда бирлаштириш
  • ·Коммунал ва бюджет тўловлари орасида адашиш
  • ·Хато топилса — ҳаммасини бошидан

Moslik

бир неча сония

  • Файлларни ўз ҳолича юклаш — банк форматини ўзгартириш шарт эмас
  • Контрагент СТИР бўйича ўзи бирлаштирилади
  • Коммунал/бюджет алоҳида тоифага ажралади, ЖАМИ эса тўлиқ қолади
  • Фарқ бор қаторлар рангда ажралиб туради

Уч қадамда

Файлларни юкланг

Иккита файл керак: банкдан олинган кўчирма ва Э-фактурадан юкланган фактуралар рўйхати. Иккаласини бирга танласангиз ҳам бўлади.

Форматлар: .xls, .xlsx, .csv. Банкнинг ўз файлини ўзгартирмасдан, қандай бўлса шундай юкланг.

Чиқим сверкаси

Excel / CSV файлларни танланг

.xls · .xlsx · .csv

файлларни шу ерга
Таҳлил

Тизим нимани ўқиганини кўрсатади

Юклангандан кейин биринчи кўринадиган нарса — натижа эмас, ТЕКШИРУВ: қайси файлдан қайси варақ, нечта қатор ўқилди ва файлнинг ўз якуни билан мос келдими.

Қолдиқ тенгламаси файлнинг ўзини текширади: бошланғич қолдиқ + кирим − чиқим охирги қолдиққа тенг чиқмаса, тизим буни АЙТАДИ ва натижани жимгина кўрсатавермайди.

✓ Ўқиш ҳисоботи
HamkorbankСчёт-фактура152 қатор

Қолдиқ тенгламасибошланғич қолдиқ + кирим − чиқим = охирги қолдиқ

IMANMAX.xls3 038 511,11 + 722 034 354,04 − 699 298 176,27 = 25 774 688,88

файл ўзини текширди

Фарқни кўринг

Жадвалда ҳар бир контрагент бўйича: қанча пул ўтган, қанча фактура бор ва орадаги фарқ. Охирги устун нима қилиш кераклигини сўз билан ёзади.

Натижани Excel'га юклаб олиш ва битта контрагент учун Акт сверки тайёрлаш мумкин.

Далолатнома (Сверка)
Фирма номлариТўланган пулКелган фактураФарқи
YOSH ULGURJI SAVDO
301234567
473 954 000,00473 954 000,000,00
HUDUDGAZTA'MINOT
306605769
0,0050 278 000,00−50 278 000,00
ANGREN ISSIQLIK
200112233
8 271 000,006 036 948,152 234 051,85
ЖАМИ482 225 000,00530 268 948,15−48 043 948,15
жавоб шу устунда

Иккита сверка — иккита савол

Иккаласи ҳам битта корхона учун, лекин пулнинг йўналиши бошқа. Аралаштириб юбормаслик учун ҳар бирининг ўз ранги бор.

Чиқим сверкаси

Тўланган пул ↔ Келган фактура

Сиз пул тўладингиз. Етказиб берувчи фактура ёзиб бердими? Ким фактура бермаган — шу ерда кўринади.

Кирим сверкаси

Тушган пул ↔ Ёзилган фактура

Сизга пул тушди. Сиз фактура ёзиб бердингизми? Ким тўламаган — шу ерда кўринади.

Нима бор

Ҳар бири ҳақиқий файлда чиққан муаммодан келиб чиққан — рўйхат тўлдириш учун эмас.

Қолдиқ тенгламаси

Бошланғич қолдиқ + кирим − чиқим = охирги қолдиқ. Дебет билан кредит алмашиб кетса файлнинг «Итого» қатори буни СЕЗМАЙДИ — бу тенглама сезади ва айтади.

Формат хотираси

Нотаниш банк шакли келса, тизим уни ўрганиб олади ва кейинги сафар ўзи танийди. Хотира умумий — ҳар янги фойдаланувчи ҳамма учун тизимни кучайтиради.

Коммунал ва бюджет ажралади

Улар асосий жадвални чалғитмайди, лекин ҲЕЧ ҚАЧОН ўчирилмайди — тепадаги «ЖАМИ» ҳар доим тўлиқ сумма бўлиб қолади.

Акт сверки

Битта контрагент учун расмий икки томонлама ҳужжат: Дата · Документ · Дебет · Кредит, Сальдо ва Обороты қаторлари билан. Excel'да, босишга тайёр.

Яна 4 та имконият

Синовда нима топилди

Ҳақиқий 7 ойлик маълумотда — 1,37 млрд сўм айланма, 152 ўтказма, 159 фактура, 35 контрагент. Тизим бухгалтер ЎТКАЗИБ ЮБОРГАН фарқларни топди:

  • HUDUDGAZTA'MINOT50 278 000фактура бор, тўлов йўқ
  • Ўзбекистон почтаси227 503фактура бор, тўлов йўқ
  • Zero Waste1 366 176фарқ 28%

Нарх

Чеклов сверка сонига эмас, КОРХОНА сонига. Сверкани қанча хоҳласангиз шунча марта қайта юкласангиз бўлади.

1 ноябргача ҳаммаси бепул ва чексиз. Карта сўралмайди — фақат рўйхатдан ўтасиз. Кейин бепул режа қайтади: 3 та корхона, сверка чексиз. Юклаган корхоналарингиз ЙЎҚОЛМАЙДИ — улар кўринишда қолади, фақат янгисини қўшиш тўхтайди.

Бепул

Синаб кўриш учун

Бепул

  • 3 та корхона
  • 1 фойдаланувчи
  • Сверка чексиз
  • Барча ҳисоботлар
Бепул бошлаш

Бухгалтер

Кўпчиликка мос

Мижозлари бор бухгалтер учун

9 999сўм/ой

  • Корхона чексиз
  • 1 фойдаланувчи
  • Сверка чексиз
  • Барча ҳисоботлар
Бепул бошлаш

Бюро

Жамоа билан ишлайдиган бюро учун

39 999сўм/ой

  • Корхона чексиз
  • 5 фойдаланувчи
  • Сверка чексиз
  • Умумий иш майдони
Бепул бошлаш

Ҳозирча тўлов қабул қилинмайди — ҳамма ҳисоб бепул режада ишлайди. Пулли режа керак бўлса, ёзиб қолдиринг: ким сўраганини биламиз ва аввал ўшаларга очамиз.

Кейин нима бўлади

Булар ҳали ЙЎҚ. Ваъда сифатида эмас, йўналиш сифатида ёзилган.

Тез кунда

Виртуал Омбор (Астатка)

МХИК (ИКПУ) кодлари бўйича товар қолдиқларини автоматик ҳисоблаш.

Тез кунда

AI таҳлил ва прогноз

Солиқ хавфларини олдиндан кўрсатиш ва автоматик баланс тузиш.

Тез кунда

Тўғридан-тўғри уланиш

Excel ўрнига банк ва Э-фактура билан бевосита алоқа (1C «Клиент-Банк», camt.053).

Тез-тез сўраладиган саволлар

Тизим рақамни ўзи тузатиб қўядими?

Йўқ. Ҳеч қачон. Тизим фақат файлда нима ёзилганини ўқийди ва фарқни кўрсатади. Тўғрилаш — сизнинг қарорингиз.

Қайси банкларнинг файллари ўқилади?

Ҳозир танийдиган шакллар: Hamkorbank, Ipoteka / ASBT ва бир нечта умумий кўринишлар. Нотаниш шакл келса, тизим уни ўрганиб олади ва кейинги сафар ўзи танийди.

Файлларим кимга кўринади?

Фақат сизга. Ҳар бир ҳисоб ўз иш майдонида ишлайди — бошқа фойдаланувчи сизнинг корхоналарингизни ҳам, суммаларингизни ҳам кўрмайди.

Пулими?

1 ноябргача ҳаммаси бепул ва чексиз — карта сўралмайди, фақат рўйхатдан ўтасиз. Кейин бепул режа қайтади: 3 та корхона, сверка чексиз. Шу вақтгача юклаган корхоналарингиз йўқолмайди — улар кўринишда қолади, фақат янгисини қўшиш тўхтайди.

Коммунал ва солиқ тўловлари сверкани чалғитмайдими?

Улар алоҳида тоифага ажратилади ва асосий жадвалдан олиб турилади. Лекин ҲЕЧ ҚАЧОН ўчирилмайди — тепадаги «ЖАМИ» ҳар доим тўлиқ сумма бўлиб қолади.

Қандай файл форматлари қабул қилинади?

Excel (.xls, .xlsx) ва CSV. Банкнинг ўз файлини ўзгартирмасдан, қандай бўлса шундай юкласангиз бўлади.

Акт сверки тайёрлаб бера оладими?

Ҳа. Битта контрагент учун расмий икки томонлама далолатнома тузилади: Дата, Документ, Дебет, Кредит устунлари ва Сальдо билан. Excel файл бўлиб юкланади.

Маълумотларим қаерда сақланади?

Юкланган файлнинг ўзи сақланмайди — у фақат ўқилади. Сиз «Сақлаш» тугмасини боссангиз, натижа жадвали ўз иш майдонингизда сақланади.

Битта корхонада синаб кўринг

Энг чалкаш мижозингизнинг банк кўчирмаси ва фактура рўйхатини юкланг. Фарқ борми — бир дақиқада биласиз.